“Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос хусусиятлари
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
2021 йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Қонун 101 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан, яъни 2021 йил 29 июль кунидан қонуний кучга кирди.
“Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос хусусиятларининг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Қонундаги асосий янгилик Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йил 24 июль куни имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли фармонда белгиланган ташкилий-тузилмавий ислоҳотлардан келиб чиққан бўлиб, хусусан қонуннинг 2-моддасида судларнинг янги тизими белгиланди.
Хусусан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар иқтисодий судлари бирлаштирилганлиги ҳамда туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилганлиги муносабати билан суд тизимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек туманлараро маъмурий судлар кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, қонуннинг судьялар корпусини шакллантиришга бағишланган 5-моддасида судьялар корпусини шакллантириш судьяларнинг мустақиллиги принципига қатъий мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан амалга оширилиши, кенгашни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби алоҳида қонун билан белгиланиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, судьяларнинг мустақиллиги, қонун ва суд олдида тенглик, суд ҳужжатларининг мажбурийлиги, суд ишларини юритишнинг ошкоралиги, суд ишлари юритиладиган тил, суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи, айбсизлик презумпцияси каби судлар фаолиятининг принципларига қўшимча равишда қонунийлик деб номланган 8-моддада Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга