Қидирув:

Шартнома суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди

Қонунчиликда белгиланган асосларга кўра, тузилган шартнома суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Амалиётда айрим ҳолатларда шартномага оид муносабатлар бўйича турли хил вазиятлар ва низоли ҳолатлар учрайди.

Шундай вазиятларда шартнома иштирокчиси ёки низоли мулк объектининг мулкдори ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатини ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли.

Яқинда судда кўрилган қуйидаги ишни мисол сифатида келтириш мумкин.

Хусусан, банк билан фуқаро Насиба ўртасида 2015 йилда ипотека кредити бериш тўғрисидаги шартнома тузилган бўлиб, банк томонидан Насибага 15 йил муддатга янги қурилаётган уйни сотиб олиш учун 150.000.000 сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Туман ҳокимининг қарорига асосан мазкур уйга нисбатан Насибанинг мулк ҳуқуқи белгиланиб, кадастр филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Банк томонидан Насибага кредит ажратилган бўлиб, уй ҳам унинг номида бўлса-да, бироқ банкка кредит қарздорлигини унинг аммаси бўлган Ҳилола тўлаб келган, низоли уйдан ҳам Насиба эмас, балки Ҳилола фойдаланган, яъни Насиба билан Ҳилола ўртасида ўзаро оғзаки келишув шундай бўлган.

Маълум бир пайтдан кейин Ҳилола низоли уйни бошқа фуқарога, яъни Шуҳратга оғзаки равишда сотади, кредит тўловларини ҳам шу уйни сотиб олган Шуҳрат зиммасига юклайди, мазкур келишув асосида Шуҳрат бу уйда оиласи билан яшаб, кредит тўловларини тўлаб келади.

Бироқ, уйни оғзаки равишда сотиб олган Шуҳрат ўз вақтида банк кредит тўловларини тўлай олмаганлиги оқибатида банк томонидан бир неча ой давомида Насибанинг пластик картасидан қарздорлик суммаси ушлаб қолинади. Бу ҳолатдан норози бўлган Насиба вазиятни дастлаб аммаси Ҳилолага айтади, аммаси эса ушбу ҳолатни уйни сотиб олган Шуҳратга айтишини таъкидлаб келади.

Ўзининг пластик картасидан пуллари ушланиб қолинишидан норози бўлиб, шундан маълум пулини ололган, маълум пулини эса ололмай юрган Насиба ўз дардини банкда ишловчи дугонаси Юлдузга айтади.

Юлдуз эса вазиятдан фойдаланиб, Насибага ушбу уйни нотариал тартибда унга сотишини таклиф қилиб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беришини айтади, бу таклиф бўйича улар ўртасида бир неча кун телефон орқали суҳбатлар ўтказилади, Юлдуз ҳатто сотиб олаётган низоли уйни кўриш учун ҳам бормайди, чунки бу уйда бошқа одамлар яшаётганлигини биларди.

Келишувга асосан Насиба низоли уйни нотариал тартибда расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси асосида дугонаси Юлдузга сотади.

Орадан бир ой ҳам ўтмасдан Юлдуз низоли уйда яшовчи шахсларни кўчириш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилади, иш судда кўриш жараёнида бўлиб ўтган барча ҳолатлар ойдинлашади.

Шундан кейин Ҳилола ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу ҳақда мурожаат қилиб, Насиба ва Юлдузга нисбатан тегишли чора қўллашни сўрайди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилади, бироқ Насиба ва Юлдузнинг хатти-ҳаракатларида ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандларида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, уларнинг вояга етмаган фарзандлари борлиги, муқаддам судланмаганлиги инобатга олиниб, ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 1-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

Ҳолатдан пушаймон бўлган Насиба жавобгар Юлдузга нисбатан олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилди.

Суд томонидан фуқаролик иши ҳар тарафлама кўриб чиқилиб, тақдим этилган далилларга ҳамда амалдаги қонунчиликка асосланиб, тарафлар ўртасида тузилган низоли уй бўйича олди-сотди шартномаси белгиланган тартибда нотариал идора томонидан расмийлаштирилган бўлса-да, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини, мазкур низоли уй банк томонидан ажратилган ипотека шартномасига асосан олинганлигини, кредит шартномаси муддати тугамаганлигини ва ҳозирги кунга қадар кредит қарздорлиги тўлиқ қопланмаганлигини, банк розилигисиз ушбу низоли уй сотилиши ҳам мумкин эмаслигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилди.

Шунинг учун ҳар бир шахс шартнома тузишда қонун билан белгиланган ҳуқуқларидан виждонан фойдаланиши, шахс шартнома тузилишидан бевосита ўзи манфаатдор бўлса-да, бироқ шартномани бошқа шахс номига расмийлаштиришдан сақланиши мақсадга мувофиқ бўлади, акс ҳолда шахс қонун олдида жавоб бериши ёки ҳаётда салбий ҳолатлар юзага келиши мумкин.

 

                                                                                                                                                                                                                               Сарагул  Намазбаева

                                                                                                                                                                                                Сирдарё вилоят суди фуқаролик  

      ишлари бўйича судьяси                        

Эндиликда судьяларнинг ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари орқали ахборот бериш амалиёти янада кучайтириладими?

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан суҳбат учун кетган вақтингга ачинмайсан, киши. Айниқса, ахборот эгаси очиқлик, тарқатувчиси эса холислик йўлини тутса. Бугун Сирдарё вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий судининг оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар учун ташкиллаган брифингда ҳам дақиқалар қандай ўтгани билинмади. Боиси, ўзаро мулоқотда маърузалар бўлмади, судлар фаолиятидаги ўтган йил сарҳисоб қилинди, бошланган йилдаги янги амалиётлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

“Ибратли судья” мукофотининг янги соҳиблари аниқланди

Судьялар олий кенгашининг йиғилишида фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, 2023 йил якунига кўра, Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси Курбанов Улуғбек Рисбаевич ҳам “Ибратли судья” мукофотига муносиб, деб топилди.

Агар ходимнинг меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермасангиз…

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш, ижтимоий-меҳнат соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сон қарори қабул қилинган.

Қарор билан қуйидагилар белгиланган:

– Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги) 2020 йил 1 январдан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини («ЯММТ» ИДАК) жорий қилиш;

– 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «ЯММТ» ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилиши, бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Меҳнат шартномаларини «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилади;

– 2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида «ЯММТ» ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади;

– Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «ЯММТ» ИДАКнинг балансда сақловчиси ҳисобланади;

– «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади. «ЯММТ» ИДАКни ишлаб чиқиш, кузатиб бориш, таъминлаш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.

Меҳнат қонунчилигида ходимнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш усулларидан бири бу унинг фойдасига иш берувчидан мажбурий прогул вақти учун ҳақ ундиришдир.

Даъвогар А.А юқоридаги қайд этилган норматив ҳуқуқий ҳужжатга ҳамда Меҳнат кодексига асосан бузилган меҳнат ҳуқуқини тиклаш мақсадида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда меҳнат дафтарчаси ўз вақтида бермаганлиги учун жавобгар ХХдан 100.000.000 сўм моддий зарар (мажбурий прогул) ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилган.

Унга кўра, жавобгар ХХдан даъвогар А.Анинг фойдасига мажбурий прогул вақти учун 45.021.551 сўм ундирилиши белгиланган.

Аниқланишича, даъвогар А.А жавобгар ХХда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Жавобгар ХХ бошлиғининг 2009 йил 20 декабрдаги буйруғига кўра, даъвогар А.А Ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Жавобгар ХХ томонидан даъвогар А.Ага меҳнат дафтарчаси 2022 йил 11 июлда почта орқали юборилган.

Даъвогар А.А Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сонли қарорига асосан ягона миллий меҳнат тизимида фаол меҳнат шартномасига эга бўлмаган ҳамда жавобгар томонидан электрон меҳнат дафтарчасига унинг ишлаган даврлари бўйича ёзувлар киритилмаган.

Апелляция инстанцияси жавобгар томонидан даъвогарга меҳнат дафтарчаси 2022 йил 11 июлда юборилганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги қисмини ўзгартириб, жавобгардан даъвогар фойдасига меҳнат дафтарчасини ўз вақтида бермаганлик оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун 2010 йил 1 январдан 2022 йил 11 июлга қадар бўлган давр учун 56.126.062 сўм ундиришни лозим топган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ходимнинг меҳнат шартномасига асосан ишлаган даврида ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврларда ҳуқуқлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган.

 

Анвар Жўрабоев

Сирдарё вилоят судининг

фуқаролик ишлари бўйича судьяси     

Судлар фаолияти рақамлаштирилганидан хабардормисиз?

Яқингача судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлар ўртасидаги маълумотлар фақат қоғоз шаклида амалга оширилган бўлиб, ушбу маълумотларни олиш учун ортиқча вақтни талаб қилганлиги натижасида белгиланган суд мажлисларининг чўзилишига, фуқароларнинг судда кутиб қолишларига, кези келганда эса сарсон бўлганлиги оқибатида уларнинг норозилигига сабаб бўлиб келмоқда эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2020 йил 3 сентябрда қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этилиши орқали одил судловга эришишга ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

Хусусан, судларда барча ишлар судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш, суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш, суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Судларнинг ахборот тизими Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси, ИИБ, ЙХХБ, кадастр, ФҲДЁ, Нотариус, коммунал хизматлари, Марказий банк, Узархив, пенсия, ягона миллий меҳнат тизими, суд экспертиза тизими, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухий-асаб касалликлари ва наркология диспансерлари билан интеграция қилинган бўлиб, судлар томонидан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, хусусан жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар тегишли идоралар ва ташкилотлардан судларнинг электрон сўрови асосида бепул электрон шаклда тезкорлик билан олинмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали орқали судга электрон мурожаат юбориш, мурожаат намуналари, давлат божи калькулятори, суд қарорлар тўплами, электрон тўлов тизими, суд мажлислари жадвали, раҳбарият қабулига рўйхатдан ўтиш, иш ҳолатини онлайн кузатиб бориш, масофадан туриб суд мажлисида иштирок этиш, суд хабарномалари ва чақирувларини, шунингдек суд қарорни онлайн олиш, мурожаатларни телеграм бот орқали йўллаш каби хизматлар ҳам жорий қилинган бўлиб, фуқароларнинг судга бормасдан ойнлайн тарзида фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

Юқоридаги Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш белгиланган бўлиб, эндиликда улар судга келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон тарзда юборишлари ҳамда видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи
TE Desktop дастури орқали онлайн суд процессларида иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, судларда инфакиоскалар ҳам ўрнатилган бўлиб, фуқаролар ушбу қурилмадан фойдаланган ҳолда billing.sud.uz сайти орқали давлат божи, почта харажатлари квитанцияси хос рақамини шакллантириб, банкка бормасдан пластик карта орқали тўловларни амалга ошириш каби қулайликлар ҳам яратилди.

Суд фаолиятида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар, аввало, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали одил судловга эришиш учун қаратилган.

 

Сарагул Намазбаева

Сирдарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси                          

 

Янгиланаётган Коституцияга асосан шахс ўзини яна қандай йўллар билан ҳимоя қилиши мумкин бўлади?

Янгиланаётган Конституциямизда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мақсадидир” деган норма белгиланмоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, давлат органлари томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керакли белгиланмоқда. Шунингдек, айбсизлик презумцияси янада кучайтирилмоқда. Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Хўш, янгиланаётган Коституцияга асосан шахс ўзини яна қандай йўллар билан ҳимоя қилиши мумкин бўлади?

Омма энг катта янгилик сифатида қабул қилгани бу Янгиланаётган Конституцияга асосан эндиликда шахс қариндошларининг судланганлиги асоси билан ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмаслиги бўлди.  Яъни ушбу норма эндиликда инсон ўзининг яқинлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бермаслигини таъминлайди.

Шунингдек, лойиханинг 27-моддасида ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас. Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт эканлиги белгилаб берилган.

Ушбу қоидалар шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлайди.

Тўғри, ҳуқуқи бузилган шахс жамиятдан адолат излаши табиий. Бундай вазиятда эса Янгиланаётган Конституциянинг 29-моддасида ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши кўрсатиб ўтилганини айтиш мумкин. Яъни Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади. Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, шахс ушланганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, унга қарши ёки унинг фойдасига гувоҳлик бераётган шахсларнинг сўроқ қилинишини талаб этиш, таржимон ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди. Жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига, шунингдек афв этиш ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиши кафолатланмоқда мазкур норма билан.

Хўш, фуқаролар ёки юридик шахслар ўзини суд орқали ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлса-чи?

Бу жараёнда лойиҳанинг 55-моддасига асосан ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли.

Яна бир муҳим янгилик бу  агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Шаҳноза Мухаммадқулова
фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси

Тиббиёт ходимлари ҳимоя қилувчи ва уларга қўл кўтарувчи муштумзўрларга нисбатан қонуний жазо берувчи ҳуқуқий норма

Калтакланган шифокор ёки ҳамшира, борингки, тиббиёт ходимига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳолатлар тасвирланган видео лавҳалар, афсуски, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолди.

Хўш, тиббиёт ходимига кўтарилган муштни қайтарувчи, муштумзўрга эса қонуний жазо берувчи ҳуқуқий норма бор эдими? Албатта йўқ. Шундай ҳолатда узр сўраш ёки жарима билан қутилиб кетган шахснинг иши бошқаларга ҳам ўрнак бўлаётгандек эди гўё. Лекин энди бундай бўлмайди. Чунки Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан ўтказилаётган учрашув вақтида шифокорлар ҳимояси ҳақида алоҳида сўз юритар экан, шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир. Энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади, дея таъкидлаган эди.

Шунингдек, давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, қабул қилинадиган муҳим ҳужжатда:

– тиббиёт ходимлари ҳамда беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари илғор хорижий тажриба асосида, қайта кўриб чиқилади;

– тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади;

– фуқароларнинг ўз соғлиғига эътибори ва масъулиятини ошириш механизмлари жорий этилади. Шундай бўлди ҳам.

Яъни «Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида» қонун қабул қилинди.

Тиббиёт ходимлари ҳимоясига оид мазкур қонунга биноан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси «Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш» дея номланган 197-7-модда билан тўлдирилди. Яъни, тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан кўринадики, эндиликда қонун билан мустаҳкамланган тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва фаолияти ҳақида оммани хабардор қилиш орқали, шифокор ёки ҳамширага кўтариладиган муштни қонуний йўл билан қайтариб қолиш мумкин бўлади.

Бу эса ҳар бир тиббиёт ходимининг ишчанлик обрўсига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда уларнинг ҳеч бир қўрқувсиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишга имкон яратади.

 

Шароф Эшимов

Жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси

 

 

Суд чинакам адолат қўрғонига айланиши йўлида яна бир қадам

Сўнгги йилларида мамлакатимизда фуқароларнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончини мумтаҳкамлаш, уни янада мустақил ва адолатли суд ҳокимияти даражасига кўтариш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, у мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат марказидаги, асосий масалалардан бирига айланди.  Буни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-11-сонли  фармонини  фикримиз исботи сифатида мисол қилиб кўрсатсак бўлади. Фармонда  2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадини таъминлаш билан боғлиқ устувор йўналишлар кўрсатиб берилди. Унга кўра, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида, 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси доирасида қуйидагилар одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:

«Инсон қадри учун» ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш;

адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ҳар бир шахс суд ва судьялар сиймосида ўзининг ишончли ҳимоячисини кўришига эришиш;

фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судларнинг холислигини амалда таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш;

судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини яхшилаш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;

судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш;

суд қарорларининг қатъий ижросини таъминлаш, бу борада давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш;

судьялар ва суд ходимларида юксак муомала маданиятини шакллантириш орқали судга мурожаат қилган ҳар бир фуқаро ва тадбиркорда суддан, пировардида эса давлатдан розилик ҳиссини уйғотиш.

Шунингдек,  суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишларни мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишларни Олий суднинг судлов ҳайъатларида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш;

юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум  қилиб ўтилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу фармоннинг аҳамиятли томони шундаки, унда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб ўтилганлиги жуда аҳамиятлидир. Унга кўра, эндиликда судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка оид ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш, судьяга нисбатан турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек, абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишдан иборат тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига фақат Бош прокурорнинг санкцияси асосида йўл қўйилишини белгилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг процессуал характерга эга бўлмаган, ҳуқуқий тушунтириш бериш борасидаги масалалар бўйича мурожаатларини адлия органлари томонидан кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш тартиблари жорий этилади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу фармон фуқаролар ва юридик шахсларни ҳуқуқлари ва қонун билан қуриқланадиган манфаатларини тиклаш учун судларга мурожаат қилишда бир мунча қулайликлар яратибгина қолмасдан уларни судларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга эришишда, суд ҳокимиятини чинакам адолат қўрғонига айланиши йўлида ҳуқуқий ҳужжат сифатида хизмат қилади.

Рамиз САПАРОВ 

фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг раиси

Бугун фуқаролар нафақат суддан адолат излаши балки судда адолат борлигига ишониши ҳам керак

Куни кеча жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг биносида Сирдарё вилоят маъмурий суди ҳамда  вилоят судлари томонидан ўтган 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти буйича ОАВ, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари,  ахборот хизматлари ходимлари иштирокида брифинг  ўтказилди. Унда фаъолият тахлилидан ташқари журналист ва блогерларни қизиқтирган қатор саволларга ҳам жавоб берилди.

Брифинг аввалида Сирдарё вилоят судининг раиси Азамжон Худойбердиев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонларининг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили ҳам судлар фаолиятига асосий мезон ҳисобланади. Бу эса фуқароларни нафақат суддан адолат излаши балки судда адолат борлигига ишониши учун ҳам асос бўлиб хизмат қилиши аниқ. Бугунги брифингда ҳам мазкур Фармонларга асосан эндиликда судларда қандай ўзгаришлар, янгиликлар бўлиши билан биргаликда Сирдарё вилоят фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари ҳамда вилоят маъмурий суди томонидан  2022 йилда одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар  юзасидан ахборот беришни мақсад қилдик, дея алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг,  брифингда  маърузалар асосидаги маълумотлар судлов ҳайъати раислари ва вилоят маъмурий суди раиси томонидан матбуот учун очиқланди.

Жумладан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Бобошер Қурбонов томонидан берилган маълумотларга асосан

Вилоят ва туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йил давомида жами 2 050 нафар шахсга нисбатан 1 545 та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 291 нафар шахс ёки 16,6 фоизга кўпайган.

Мазмунан кўриб чиқилган жиноят ишларининг 1 755 нафар шахсга нисбатан 1 287 таси бўйича ҳукм, шу жумладан
нафар шахсга нисбатан 2  та иш бўйича оқлов, 1 734 нафар шахсга нисбатан 1 273 та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлса, 281 нафар шахсга нисбатан 246 та иш ҳаракатдан тугатилган, 6 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган, 8  нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши дастлабки терговга қайтарилган.

Шунингдек, 2022 йилда жиноят судлари томонидан жами 255 нафар шахсга нисбатан 235 та жиноят иши ёки жами кўриб тамомланган ишларнинг 15,2 фоизи томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган бўлса, жами 41.296.585.736 сўмлик зарарни қоплаган 310 нафар шахсга ёки жами кўриб тамомланган ишларнинг 15,2 фоизига нисбатан қонуннинг жазони либераллаштириш билан боғлиқ нормалари қўлланилиб, озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Мазкур даврда жами 256 нафар шахс, шу жумладан биринчи инстанция судлари томонидан 226 нафар шахс, юқори инстанция судлари томонидан 30 нафар шахс қамоқдан озод қилинган.

Ўтган йил жиноят судлари томонидан жами
15 та иш бўйича 21 нафар шахс оқланган бўлиб, биринчи босқичида жами 2 та иш бўйича 7 нафар шахс оқланган. Юқори инстанция судлари томонидан 13 та иш бўйича 14 нафар шахс оқланган.

Ўтган йил кўрилган жиноят ишлари таҳлил қилинганда, бир қатор жиноий қилмишлар содир этганлиги учун шу жумладан, Жинсий эркинликка қарши жиноятлар (ЖКнинг 118, 119-моддалари) ва Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси) билан боғлиқ жиноий қилмишлари учун судланган шахслар камайган бўлсада:

Қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-моддаси) 7 нафар шахсга ёки 77,8 фоизга;

Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖКнинг 104-105-моддалари) 47 нафар шахсга ёки 64,4 фоизга;

Талончилик (ЖКнинг 166-моддаси) 3 нафар шахсга ёки 20,0 фоизга;

Порахўрлик (ЖКнинг 210-212-м) 43 нафар шахсга ёки 106,9 фоизга;

Ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси) 35 нафар шахсга ёки 18,6 фоизга кўпайган, дея матбуот учун маълумотларни очиқлади Б.Қурбонов.

Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ва туманлараро судлари томонидан 2022 йил давомида
17 588 та фуқаролик ишлари  кўриб тамомланган бўлиб, тамомланган фуқаролик ишлари тоифасига кўра таҳлил қилинганда:

  • никоҳдан ажратиш ҳақида 1719 та фуқаролик иши кўриб тамомланган (1107 та қаноатлантирилган, 389 та рад қилинган, 70 та кўрмасдан қолдирилган, 153 та тугатилган) бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 192 та ёки 12,6 фоизга кўпайган;
  • кредит шартномасига оид 9813 та фуқаролик иши кўриб тамомланган (8396 та қаноатлантирилган, 99 та рад қилинган, 1303 та кўрмасдан қолдирилган, 15 та тугатилган) бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 3142 та ёки 47,1 фоизга кўпайган;
  • солиқ қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъволар 1149 та фуқаролик иши кўриб тамомланган (1043 та қаноатлантирилган,
    21 та рад қилинган, 83 та кўрмасдан қолдирилган, 2 та тугатилган) бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 910 та ёки 380,1 фоизга кўпайган;
  • қарз ундириш ҳақида 691 (349) та фуқаролик иши кўриб тамомланган (570 та қаноатлантирилган, 23 та рад қилинган, 76 та кўрмасдан қолдирилган, 22 та тугатилган) бўлиб, ўтган йил шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 342 та ёки 97,9 фоизга кўпайганлигини кўришимиз мумкин.

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги қаноатлантирилган даъво аризалар туман-шаҳар кесимида таҳлил қилинганда Гулистон, Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин, Янгиер, Сирдарё, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон ва Ширин шаҳарларида сезиларли даражада кўпайган, деди Г.Олимова ўз маърузасида.

Брифингда сўз олган Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Акмал Рахимовнинг маълумотларига кўра 2022 йилнинг 12 ойи давомида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судларининг иш юритувига ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган ишлар билан бирга 10 648 та иқтисодий ишлар келиб тушган, келиб тушган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3629 тага ёки 36,8 фоизга кўпайган. Кўриб тамомланган жами 9519 та иқтисодий ишлардан 8553 таси қаноатлантирилган, 595 таси рад қилинган, 280 таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган, 91 таси бўйича иш юритишдан тугатилган, шундан 26 таси тарафларнинг ўзаро тузилган келишув битимларига асосан иш юритишдан тугатилган. Иқтисодий судлар томонидан ишларнинг кўриш натижасига кўра, жами 560 та тадбиркорлик субъектлари фойдасига 84 214 720 000 сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.  Хусусий тадбиркорлик субъектларининг 87 та даъво аризалари рад этилган, 85 таси кўрмасдан қолдирилган, 18 та даъво аризалар юзасидан иш юритиш тугатилган.  Даъвогар манфаатида хусусий тадбиркорлик субъектлар иштирокида кўрилган иқтисодий ишлар таҳлилига кўра кўрилган ишларнинг аксарияти маҳсулот етказиб бериш, контрактация шартномалари ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари юзасидан келиб чиққан низоларни ташкил этган.  Туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2022 йил давомида жами 293 та хўжалик юритувчи субъектлар банкрот деб эътироф этилган, шундан 228 та ёки 77,8 фоиз хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестридан чиқарилган, банкрот деб эътироф этилган 65 та хўжалик юритувчи субъектлар бўйича суд тугатувчилари томонидан тугатиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилоят маъмурий судлари томонидан ўтган 2022 йил давомидаги ишлар ҳам вилоят маъмурий суднинг раиси А.Ахмедов томонидан очиқланди. Унга кўра 2022 йил давомида вилоят маъмурий судлари томонидан биринчи инстанцияда жами 889 та маъмурий иш ва материаллар кўриб тамомланган бўлиб, шундан, 570 тасини маъмурий ишлар, 319 тасини материаллар ташкил этади. 2022 йилда 2021 йилга нисбатан маъмурий ишларни кўрилиши 70,7 фоизга ошган. Суд муҳокамаси жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида 185 та хусусий ажримлар чиқарилган. 2022 йил давомида биринчи инстанция суди томонидан жами 570 та кўриб тамомланган маъмурий ишларнинг 187 таси ёки 32,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Брифинг давомида  ОАВ вакиллари ва судлов ҳайъати раисларининг ўзаро савол-жавобларида судлар томонидан ўтган йилда кўрилган ишлар тахлили билан бир қаторда янги Фармонларнинг амалиётдаги ижросига қаратилган таклиф ва мулоҳазалар борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Брифинг якунлангач, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди биносига пресс-тур ташкил этилди. Очиқ суд мажлисида иштирок этган ОАВ вакиллари суд мажлисида ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш жараёнлари, тарафларга яратилган шароитлар билан ҳам бевосита танишди.

 

Сирдарё вилоят судининг матбуот хизмати

 

Куни кеча Сирдарё вилоят судининг раиси Азамжон Худойбердиев Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этди ва Сирдарё вилоят фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлари томонидан 2022 йилда одил судловни амалга ошириш борасида бажарилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Сирдарё вилоят суди фуқаролик, жиноят ҳамда иқтисодий ишлар бўйича туман, (шаҳар) ва туманлараро судлари томонидан 2022 йилда одил судловни амалга ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, суд – ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган қонунларни амалиётда қўллаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

           Жумладан

Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро судларига 2022 йил давомида ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган ишлар билан бирга жами 21.385 (2021 йилда 14.623) та фуқаролик ишлари келиб тушган.

Кўриб тамомланган ишлар сони ўтган йил билан солиштирилганда, тамомланган ишлар сони 5.598 тага ёки 46,7 фоизга кўпайган.

17.588 (2021 йилда 11.990) та жами кўриб тамомланган ишлардан

 14.194 (2021 йилда 9.515) таси қаноатлантирилган, 870 (2021 йилда 756) таси рад қилинган, 350 (302) таси иш юритишдан тугатилган,

2.174 (2021 йилда 1.417) таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган.

2022 йилда фуқаролик ишларини кўриб чиқишда даъвогарлар томонидан 2.106.606.294 (2021 йилда 1.684.398.384) сўм давлат божи бюджетга ихтиёрий тўланган, суд қарорлари билан 21.564.456.489

(2021 йилда 11.019.633.123) сўм давлат божи бюджетга ундирилиши белгиланган.

2022 йилда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлари томонидан жами 12.932 (2021 йилда 6.648) та суд буйруғи чиқарилган ва қарздорлар фойдасига 53.957.139.906 (2021 йилда 12.728.603.839) сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Шундан вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ 2.255 (2021 йилда 2.018) та суд буйруқлари чиқарилган.

Судлар томонидан кўриб тамомланган фуқаролик ишлари тоифасига кўра таҳлил қилинганда:

Никоҳдан ажратиш ҳақида 1.719 (2021 йилда 1.527) та фуқаролик иши кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 192 та ёки 12,6 фоизга кўпайган;

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги қаноатлантирилган даъво аризалар туман-шаҳарлар кесимида таҳлил қилинганда Гулистон, Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин, Янгиер, Сирдарё, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон ва Ширин шаҳарларида сезиларли даражада кўпайган.

Сирдарё вилоят фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан

2022 йил давомида никоҳдан ажратишни олдини олиш мақсадида манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида судларда ишларни кўриш жарёнида жами 161 та оилаларнинг яраштирилишига эришилди.

Шунингдек, кредит шартномасига оид 9.813 (2021 йилда 6.671) та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 3.142 та ёки 47,1 фоизга;

Қарз ундириш ҳақида 691 (2021 йилда 349) та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 342 та ёки 97,9 фоизга;

Солиқ қарздорлигини ундириш ҳақида 1.149 (2021 йилда 239) та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тамомланган ишлар 910 та ёки 380,1 фоизга кўпайган.

Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ва жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан

2022 йил давомида 2.043 (2021 йилда 1.758) нафар шахсга нисбатан

1.540 (2021 йилда 1.253) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 285 нафар шахс ёки 14,9 фоизга, жиноят ишлари эса 287 та ёки 18,7 фоизга кўпайган.

Мазмунан кўриб чиқилган жиноят ишларининг 1.755 (2021 йилда 1.503) нафар шахсга нисбатан 1.287 (2021 йилда 1.020) таси бўйича ҳукм, шу жумладан 7 (2021 йилда 12) нафар шахсга нисбатан 2 (2021 йилда 5) та иш бўйича оқлов, 1.748 (2021 йилда 1.491) нафар шахсга нисбатан

1.285 (2021 йилда 592) та иш бўйича айблов ҳукми чиқарилган бўлса,

281 (2021 йилда 253) нафар шахсга нисбатан 246 2021 йилда (231) та иш ҳаракатдан тугатилган, 6 (2021 йилда 2) нафар шахсга нисбатан

6 (2021 йилда 2) та жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган бўлса 8 (2021 йилда 1) нафар шахсга нисбатан

6 (2021 йилда 1) та жиноят иши бўйича дастлабки терговга қайтарилган.

Апелляция инстанциясида 13 нафар шахсга нисбатан 12 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми чиқарилган.

Жазо амалиёти. Жазо тайинланган ишлар бўйича 136 (2021 йилда 149) нафар шахсга ёки 8,2 (2021 йилда 10,2) фоизига жарима, 23 (2021 йилда 12) нафар шахсга ёки 1,4 (2021 йилда 0,8) фоизга мажбурий жамоат ишлари, 410 (2021 йилда 410) нафар шахсга ёки 24,6 (2021 йилда 28,3) фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 411 (2021 йилда 411) нафар шахсга ёки 24,7 (2021 йилда 28,3) фоизига озодликни чеклаш, 438 (2021 йилда 438) нафар шахсга ёки 26,4 (2021 йилда 30,2) фоизга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган, бўлса 25 (2021 йилда 28) нафар шахсга ёки 1,5 (2021 йилда 1,9) фоизига шартли ҳукм қўлланилган.

Мазкур даврда жами 256 нафар шахс, шу жумладан биринчи инстанция судлари томонидан 226 нафар шахс, юқори инстанция судлари томонидан 30 нафар шахс қамоқдан озод қилинган.

Жиноят судлари томонидан 2022 йилда жазони либераллаштириш билан боғлиқ нормаларини қўллаш натижаси жами 255 нафар шахсга нисбатан 235 та жиноят иши ёки жами кўриб тамомланган ишларнинг 15,2 фоизи томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган бўлса, жами 41.296.585.736 сўмлик зарарни қоплаган 310 нафар шахсга ёки жами кўриб тамомланган ишларнинг 15,2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Жиноят туркумлари ва ўсиш динамикаси.

 Ўтган йил кўрилган жиноят ишлари таҳлил қилинганда, бир қатор жиноий қилмишлар содир этганлиги учун шу жумладан, Жинсий эркинликка қарши жиноятлар (ЖКнинг 118, 119-моддалари) ва Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖКнинг 167-моддаси) билан боғлиқ жиноий қилмишлари учун судланган шахслар камайган бўлсада:

Қасддан одам ўлдириш (ЖКнинг 97-моддаси) 7 нафар шахсга ёки 77,8 фоизга;

Қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳати етказиш (ЖКнинг 104-105-моддалари) 47 нафар шахсга ёки 64,4 фоизга;

Талончилик (ЖКнинг 166-моддаси) 3 нафар шахсга ёки 20,0 фоизга;

Порахўрлик (ЖКнинг 210-212-м) 43 нафар шахсга ёки 106,9 фоизга;

Ўғрилик (ЖКнинг 169-моддаси) 35 нафар шахсга ёки 18,6 фоизга кўпайган.

Шу сабабли, мазкур кўрсаткич ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судлар томонидан ушбу тоифадаги жиноий қилмишларнинг содир этилишини олдини олиш борасида қатъий чоралар кўришни талаб этади.

  Далиллар мақбуллиги масаласи юзасидан.

 Бугунги кунда, судлар томонидан жиноят ишларини мазмунан кўриб чиқишда, фақатгина иш бўйича тўпланган мақбул далилларга асосан қарорлар қабул қилинмоқда. 2022 йил давомида мазмунан кўриб чиқилиб, айблов ҳукми чиқарилган жами 2 043 нафар шахсга нисбатан 1 545 та жиноят ишининг 505 нафар шахсга нисбатан 342 таси бўйича ёки 22,1 фоизи бўйича дастлабки тергов органи томонидан қўйилган айблов ўзгартирилиб, ҳукм чиқарилган, шу жумладан 120 нафар шахсга нисбатан эълон қилинган ортиқча айблов, судланувчиларнинг айб зиммасидан чиқарилган.

Жиноят судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка

оид ишларни кўрилиши юзасидан.

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2022 йил жами 19.361 (2021 йилда 15.631) нафар шахсга нисбатан 15.735 (2021 йилда 12.454) та маъмурий иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган шахслар ва ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3.730 нафар шахс ёки 19,2 фоизга, маъмурий ишлари эса 3.281 та ёки 20,8 фоизга кўпайган.

Мазмунан кўриб чиқилган маъмурий ишларининг 13.179 нафар шахсга нисбатан 11.360 таси бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлса, 6.182 нафар шахсга нисбатан 4.375 та иш юритишдан тугатилган.

Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2022 йил давомида вилоят ва туманлараро иқтисодий судларининг иш юритувига ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган ишлар билан бирга 10.648 (2021 йилда 6.722) та иқтисодий ишлар келиб тушган, келиб тушган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 3.926 тага ёки 36,8 фоизга кўпайган.

           Ҳисобот даврида келиб тушган жами ишлардан 9.519 (2021 йилда 5.528) таси кўриб тамомланган, 223 (2021 йилда 159) та иқтисодий ишлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.

   Кўриб тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даври билан cолиштирилганда, 2022 йил мобайнида тамомланган ишлар сони

3.991 тага ёки 41,9 фоизга кўпайган.

9.519 (2021 йилда 5.528) та жами кўриб тамомланган ишлардан 9.553 (2021 йилда 4.835) таси қаноатлантирилган, 595 (2021 йилда 261) таси рад қилинган,

280 (2021 йилда 359) таси бўйича даъво кўрмасдан қолдирилган,

91 (2021 йилда 73) таси иш юритишдан тугатилган бўлиб, шундан

26 (2021 йилда 19) таси тарафларнинг ўзаро тузилган келишув битимларига асосан иш юритишдан тугатилган.

  2022 йил давомида барча судлар томонидан ишларни кўриб чиқишда дастлаб 2.121.360.000 (2021 йилда 1.544.460.000) сўм давлат божи ихтиёрий тўланган, суд қарорлари билан 21.942.200.000 (2021 йилда 14.807.480.000) сўм давлат божи давлат бюджетига ундирилиши белгиланган.

           Кўрилган ишлар 2021 йил билан таққосланганда ишлар бир мунча кўп кўрилган, шундан банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги низолар 5.539 тага, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги низолар 311 тага, ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар юзасидан 41 тага, пудрат шартномаси юзасидан 35 тага кўпайган бўлса, контрактация шартномаси юзасидан 232 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 173 тага, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 441 тага, кредит шартномаси бўйича 140 тага, хақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича 58 тага, лизинг шартномасидан келиб чиққан низолар бўйича 120 тага, олди-сотди шартномаси бўйича низолар 20 тага, коммунал хизмат кўрсатиши шартномаси бўйича низолар 13 тага, корпоратив низолар бўйича 44 тага камайган.

  Шунингдек, 2022 йилнинг 12 ойи давомида хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатида жами 750 та умумий даъво баҳоси 150.997.150.000 сўмлик иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан, кичик бизнес субъектлари иштирокида 123 та 14.577.810.000 сўмлик, фермер хўжаликлари иштирокида 111 та 9.216.720.000 сўмлик, якка тартибдаги тадбиркорлар иштирокида 12 та 5.361.000 сўмлик ва бошқа хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида 627 та 136.419.340.000 сўмлик ишлар кўриб чиқилган.

           Иқтисодий судлар томонидан ишларнинг кўриш натижасига кўра, жами 560 та тадбиркорлик субъектлари фойдасига 84.214.720.000 сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.

           Хусусий тадбиркорлик субъектларининг 87 та даъво аризалари рад этилган, 85 таси кўрмасдан қолдирилган, 18 та даъво аризалар юзасидан иш юритиш тугатилган.

           Даъвогар манфаатида хусусий тадбиркорлик субъектлар иштирокида кўрилган иқтисодий ишлар таҳлилига кўра кўрилган ишларнинг аксарияти маҳсулот етказиб бериш, контрактация шартномалари ва ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномалари юзасидан келиб чиққан низоларни ташкил этган.

           Иқтисодий судлар томонидан кўриб тамомланган чет-эл инвестори ва инсвестициялари иштирокида кўрилган ишлари таҳлил қилинганда:

 Чет-эл инвестори ҳисобланган хорижий корхоналар иштирокида 105 та иқтисодий ишлар кўриб тамомланган, 2021 йилга нисбатан тамомланган ишлар 81 тага ёки 77,1 фоизга кўпайган.

           Чет-эл инвестори ҳисобланган хорижий корхоналар иштирокида кўрилган ишлар таҳлил қилинганда, OR-TAS DEGERMEN MAKINALARI ICVETIC LTD.STI” компанияси (Туркия давлатига), “SANY INTERNATIONAL DEVELOPMENT LIMITED” компанияси (Хитой давлатига), “RZ Medizintechnik GmbH” хорижий корхонаси (Германия давлатига), “Azerbaijan research and production association” компанияси (Озайбаржон давлатига), РАСС Групп хорижий корхона (Россия давлатига), UAB Friedricho pasazas хорижий корхона (Литва давлатига), “Modern lift systems” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси He Jibiao (Хитой давлатига), “XINJIANG HENGXINGWU IMPORT & EXPORT TRADING CO.LTD” компанияси (Хитой давлатига), ТОО “БОЗЗОН ТАУН” корхонаси (Қозоғистон давлатига) тўғри келади.

           Бундан ташқари, ҳисобот даврида чет-эл инвестициялари иштирокидаги 153 та корхоналар (қўшма корхона) иштирокида иқтисодий ишлар кўриб тамомланган.

Судларга келиб тушган мурожаатлар юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ҳамда Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатлар юзасидан.

2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ҳамда Халқ қабулхоналарига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан юборилган мурожаатларнинг 1.865 таси Олий суди томонидан тегишлилиги бўйича Сирдарё вилоят судига юборилган, 9 та мурожаат 2021 йилдан қолдиқ бўлиб ўтган.

Шундан, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судларига 1.142 та, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 610 та, иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига

104 та мурожаатлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 23 таси қаноатлантирилган ва

1.771 та мурожаатга тушунтиришлар берилган, 62 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ва Бош прокуратуранинг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожатлар юзасидан.

2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш виртуал қабулхонаси ва Бош прокуратуранинг виртуал қабулхонасидан жами 55 мурожаат Сирдарё вилоят судига келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли тушунтиришлар берилган.

Судларга келиб тушган мурожаатлар.

Сирдарё вилоят суди, туман (шаҳар) ва туманлараро судларига 277 та мурожаатлар келиб тушган шундан суд хужжатидан норозилик масаласида 105 та, суд хужжати ижроси масаласида 5 та, суд ҳужжатини вақтида ололмаётганлик масаласида 1 та, судья ва суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 1 та, бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлар 143 та мурожаат келиб тушган шунингдек, 8 таси тегишлилик бўйича, 13 таси тааллуқлилик бўйича бошқа идораларга юборилган, 1 та мурожаат 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига қолдиқ бўлиб ўтган. Келиб тушган мурожаатларнинг 17 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад қилинган ва 235 та мурожаатга тушунтиришлар берилган ҳамда 21 таси тегишлилик ва тааллуқлилик бўйича бошқа ташкилотга юборилган.

Суд раисларининг шахсий ва сайёр қабулидаги мурожаатлар юзасидан.

2022 йил давомида шахсий ва сайёр қабул бўйича Сирдарё вилоят суди, туман (шаҳар) ва туманлараро судларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан 5.496 та оғзаки ва 26 та ёзма жами 5.522 та мурожаат қилган, шундан 3.752 таси сайёр қабулда, 1.749 таси бевосита суд биносида ва 21 таси Халқ қабулхоналарида мурожаат қилинган.

Суд раислари ва ўринбосарлари ҳамда судьяларнинг шахсий қабулида жисмоний ва юридик шахслар томонидан суд хужжатидан норозилик масаласида 133 та, суд ҳужжати ижроси масаласида 36 та, мурожаатига вақтида жавоб ололмаётганлиги юзасидан 1 та, иш вақтида кўрилмаётганлиги масаласида 1 та, судья ва суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари масаласида 8 та ва бошқа масалалар билан боғлиқ 5 343 та мурожаат қилинган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар томонидан 31 марта такрорий мурожаат қилинган. Сирдарё вилоят судига 2021 йил ҳамда 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари солиштирилганда ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони ошган.

Бугунги кунга келиб, судларда инсон омилини чеклаш, барча ҳолатларга автоматик ахборот тизимини кенг жорий этиш жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоят судининг судлов ҳайъати ва туман, шахар ҳамда туманлараро судларида келиб тушган даъво аризалар, аризалар суд фаолиятидаги очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида судлар фаолиятига тадбиқ этилган E-XSUD тизими орқали электрон тарзда автоматлаштирилган тартибда судьяларга тақсимланмоқда.

Азамжон Худойбердиев

Сирдарё вилоят судининг раиси

Skip to content