Коррупция бу-тўсиқ дегани
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Махмудов ва судья Н.Абдуллаевлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасида Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Муҳтарам юртбошимизнинг «Асосий мақсадимиз фуқароларнинг ҳукуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода «Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборат” деган жумлаларини келтириб, бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш, ўз сохасини яхши биладиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлган юрист кадрлар судья лавозимига тайинланишини ва сайланишини таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳақида тушунча бериб, Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тавқим этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, манфаатлар тўқнашуви шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонунии манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки келиши мумкин бўлган вазият бўлишини, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат бўлишини, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўришини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳамда бошқа ходимларининг коррупцияга қарши курашиш сохасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришини, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш сохасида ҳуқуқий таълим ва тарбия белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилишини таъкидлади.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек кўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан иборатлигини билдириб ўтилди.
Давра суҳбати якуни бўйича Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси, туман, шаҳар давлат солиқ инспекциялари ходимларига мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланмаслигига, ўзлари ҳам коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид хуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини тушунтириб ўтилди.
Нурулла Абдуллаев
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси