«Аёллар дафтари»дан чиқариш асосий мақсадимиз бўлиши лозим
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги” ПФ-60-сонли Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган.
Шунингдек, “Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича” Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 2022 йил 4 апрелдаги 1-сонли Баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судига “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ишларини мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга ошириш вазифаси юклатилган.
Янгиер шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёллар дафтаридан чиқарилишини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ва фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди томонидан суҳбат ўтказилди.
Ўтказилган мулоқотда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этиб, улар томонидан ногиронлиги сабабли моддий ёрдам(субсидия) олиш, уй-жой билан таъминлаш, уй-жойни расмийлаштириш, турмуш ўртоғини қамоқдан чиқариш, коммунал тўловлар, иш билан таъминлаш, уй-жойни таъмирлаш учун банк кредити олиш масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва бевосита ушбу йиғилишда иштирок этган олти нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилиб “Аёллар дафтари”дан чиқарилиши таъминланди.
Бехзод Махмудов
Сирдарё вилоят судининг судьяси
Хуршид Миршаев
фуқаролик ишлари бўйича Гулистон
туманлараро судининг судьяси