“Ибратли судья” мукофотининг янги соҳиблари аниқланди
Судьялар олий кенгашининг йиғилишида фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб келаётган судьяларни “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, 2023 йил якунига кўра, Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг раиси Курбанов Улуғбек Рисбаевич ҳам “Ибратли судья” мукофотига муносиб, деб топилди.