Искать:

Судьялар коррупцияга қарши курашса жамиятимизда одил судловга ҳурмат, Конституция ва қонунлар устуворлиги ҳамда адолатга ишонч шаклланади

Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ташаббуси билан Сирдарё вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг судьялари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони ижросига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий эътибор тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга қаратилди. Шунингдек, ваколатни имтиёз, деб билган айрим соҳа ходимларининг аянчли тақдири ҳақида рўй-рост, аниқ мисоллар асосида маълумот берилди. Бундан мақсад инсонннинг камоли ва заволи ўртасида масофа бир қадам экани ва ҳалоллик вакцинасининг илдизи маънавиятга бориб тақалишига урғу берилди.

Давра иштирокчиларига мавзуга оид “Пушаймон” қисқа метражли фильм намойиш этилди. Мазкур фильм Судьялар олий Кенгаши буюртмаси асосида суратга олинган бўлиб, коррупциянинг қанчалик аянчли иллат эканлигини ҳаётий мисоллар орқали ифодалай олгани билан ҳам таъсирли бўлди.

Шунингдек, давра суҳбатида «Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари» мавзусида маърузалар қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.

Якунда 2023 йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда вилоят судининг судьялари ўз оила аъзолари билан фаол иштирок этишига келишиб олинди.

Сирдарё вилоят судининг матбуот хизмати

Мамлакатимизда инсон қадрини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши эканлигини кўрсатиб беради

Сирдарё вилоят судининг раиси Азамжон Худойбердиев Мирзаобод ва Сардоба туманларида аҳоли билан мулоқот қилди. Мирзаобод ва Сардоба туманларида ўтказилган тарғибот тадбирларида вилоят судининг раиси Азамжон Худойбердиев расмий маърузалардан воз кечган холда, суд-ҳуқуқ соҳасида одамларни ўйлантираётган масалаларга урғу қаратмоқда. 

Чунки, Ҳеч бир мурожаат бесабаб юзага келмайди, Қаердаки, адолатсизлик ёки масъулиятсизликка йўл қўйилса, масасалага ечим топиш зарурати мурожаатларга кўчади. Судлар эса мурожаатга ечим топиш асносида янгиланаётган Конституциядаги янги нормалардан кўзланган мақсадлар ҳақида амалий тушунчалар беришни мақсад қилган, дея мулоқотларни давом эттирди суд раиси.

Энг муҳими мамлакатимиз тарихида халқ имзолаётган ягона ҳужжат ҳисобоанган  янги Конституциядаги ҳар бир ўзгаришга аҳоли бефарқ эмаслиги шу каби мулоқотларда аён бўлиб, тарғиботлар сабаб бугунданоқ ислоҳотларнинг амалдаги исботини ўз ҳаётида кўраётган фуқаролар бўладиган референдумда иштирок этиш исатигини билдираётганидир.   

Мулоқотлардан мақсад ҳам шу аслида.  

                                                        Сирдарё вилоят судининг матбуот хизмати

Перейти к содержимому